Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда ташкил этилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ агроучасткасида экоакция ўтказилди (Фото)
21.11.2021 11:47,  
17

“Ўзбекнефтгаз” АЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Вилоят нуронийлари ҳамкорлигида ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида экоакция ўтказилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган экоакцияда Ғузор туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг агро участкаси ташкил этилди.

Боғнинг илк кўчатларни вилоят нуронийлари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев экди.

Режа бўйича 120 гектар ерни эгаллаган агро участкада 72 минг донадан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилади.

Ҳудуднинг иқлим шароити ҳам ҳисобга олиниб, боғ тўлиқ томчилаб суғорилиши учун шароитлар ҳолати ўрганилди ҳамда тегишли чоралар белгиланди.

Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда “Uzbekneftegaz GTL” заводи ҳудудида амалга оширилаётган ушбу лойиҳада Қашқадарё вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда нуронийларининг ҳам фикри тингланиб уларнинг таклифлари тўлиқ инобатга олинди.

Бошқарув раиси дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлаш, кўкаламзорлаштириш учун тизимли ишлар олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Бу ҳудудда экилган дарахтлар ва бута кўчатларини парваришлаш, уларни ривожланиши учун махсус техника билан таъминланиши белгиланди.

Зарур жойларда суғориш тармоқлари барпо этилиб, экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалалари билан шуғулланадиган алоҳида масъул тайинлаб олинди.

Ушбу экоакция давомида кўчатларни экиш, уларни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш бўйича нуронийлар маслаҳати тингланди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан