Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда йўлнинг ўртасига ётиб олган маст эркакни «Nexia» босиб кетди
22.03.2021 23:16,  
326

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида йўлнинг ўртасига ётиб олган маст эркакни «Nexia» босиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 18 март, пайшанба куни Баҳористон қишлоқ ҳудудидан ўтувчи 4Б-84 автомобиль йўлининг 41-километрида содир бўлган. «Nexia» ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган пиёда уриб юбориб, автоҳалокат содир этган. Оқибатда пиёда олган жароҳати туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Бир маст киши асвалт йўлнинг ўртасида ётган экан. Тормозни босдим бўлмади, ётган ҳолати устидан машинам ўтиб кетди», — дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан