Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда
23.08.2021 09:00,  
682

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов хабар эълон қилди — дея маълум қилмоқда "Nasafnews.uz" нашри.

«Қарши яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Ж. Д. ўз жонига қасд қилибди. Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган.

Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди, Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири», – деб ёзмоқда Абдураҳмон Ташанов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан