Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатар клуби Хамес трансфери бўйича «Эвертон» билан келишувга эришди
21.09.2021 16:15,  
62

«Эвертон» яримҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Қатарда давом эттиради, дея хабар бермоқда инсайдер Никола Скира.

Манбанинг ёзишича, Қатарнинг «Ар-Райян» клуби Англия клуби билан Хамес Родригес трансфери бўйича келишувга эришган. Колумбиялик 30 ёшли футболчи янги клуби учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди. Томонлар тез орада келишув ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Хамес Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубига трансфери амалга ошмагач, 11 сентябрь куни Ливерпулга қайтганди. Аммо футболчи «Эвертон» бош мураббийи режаларидан ўрин олмагани сабабли жорий мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаганди. 

Маълумот учун, колумбиялик яримҳимоячи ўтган мавсум АПЛда 23 ўйин ўтказиб, 6та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хамес бунгача «Реал», «Бавария», «Монако», «Порту», «Банфилд» ва «Энвигадо» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан