Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатор мусулмон мамлакатлар француз товарларига бойкот эълон қилди
26.10.2020 11:22,  
1884

Франция президенти Эммануел Макроннинг Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг "карикатураларидан воз кечмаслик" ҳақидаги ваъдасидан кейин бир қатор мусулмон давлатлари француз товарларига бойкот эълон қилди.

Қатар, Кувайт ва Иорданияда француз ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини сотиб олмаслик ҳақидаги чақириқлар эшитилмоқда. Карикатураларнинг нашр этилиши Туркия ва Эрон томонидан қораланди.

Мусулмон давлатларни бирлаштирган Ислом ҳамкорлик ташкилоти "баъзи француз раҳбарларининг Франциянинг мусулмон давлатлари билан муносабатларига зарар етказиши мумкин бўлган баёнотлари" дан афсусда эканлигини билдирди.

23 октябр жума кунидан бошлаб ижтимоий тармоқларда франтсуз товарларини бойкот қилишга чақириқлар кўпайган. Қатарда Al-Meera ва Souq al-Baladi француз маҳсулотларини дўконлардан қўшимча огоҳлантиришгача "чақириб олишларини" эълон қилишди. Қатар университети "Ислом ва унинг рамзларига қарши қасддан қилинган ҳужум" ортидан Франция маданияти ҳафталиги кейинга қолдирилишини эълон қилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Кувайтнинг бир нечта дўконларидан француз пишлоқлари олиб ташлангани тасвирланган расмлар тарқалди. Кувайт кооперативлар федерацияси вице-президенти Холид ал-Отаибининг сўзларига кўра, мамлакатнинг 60 га яқин йирик дистрибюторлари француз маҳсулотларига бойкот эълон қилишган. Бундан ташқари, Кувайт сайёҳлик агентликлари федерацияси раҳбари Муҳаммад ал-Мотайри 430 сайёҳлик агентлиги ҳам Францияга парвозларни тўхтатганини маълум қилди.

Франция ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириш бефойда ва зудлик билан тўхтатилиши кераклиги ҳақида баёнот берди.

Франция ТИВ вакилининг таъкидлашича, бу чақириқлар Франция ҳимоя қиладиган позицияни бузади, виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, дин эркинлиги ва нафратга бўлган ҳар қандай чақириқлардан бош тортишни қўллаб-қувватлайди, деб ёзади РИА Новости.

Эммануел Макроннинг ўзи бир қатор хорижий давлатларнинг танқидлари фонида Франция эркинлик, тенглик ва биродарлик ғояларини ҳимоя қилишда давом этишини ва нафрат тарқалишини қабул қилмаслигини айтди.

"Биз эркинликни қадрлаймиз, тенгликни кафолатлаймиз, биродарликда ҳаёт кечирамиз. Ҳеч нарса ҳеч қачон бизни чекинишга мажбур қилмайди. Бизнинг ҳикоямиз зулм ва фанатизмнинг ҳар хил турларига қарши курашдир. Биз давом этамиз", - деб ёзди Франция раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, Франция фикрлар фарқига "тинчлик билан бирга яшаш руҳида" муносабатда бўлади.

"Биз ҳеч қачон нафрат риторикаси билан рози бўлмаймиз ва оқилона баҳсларни ҳимоя қиламиз. Биз давом этамиз. Биз ҳар доим инсон қадр-қиммати ва инсоний қадриятлар томонида бўламиз", - деди Макрон.

Макрон Франция Мусулмонлари Кенгаши билан биргаликда мамлакатда "маърифатли Ислом" ни қуришда ёрдам берадиган ташкилотни яратиш зарурлиги ғоясини ҳам билдирди. Унга кўра, "Франциядаги исломни чет эл таъсиридан озод қилиш ва масжидларни молиялаштириш устидан назоратни кучайтириш" зарур.

Бунга жавобан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған "маърифатли ислом" ғоясини илгари сурган француз ҳамкасби "руҳиятини даволаши" кераклигини айтди. Покистон Бош вазири Имрон Хон Макронни "Исломга ҳужум қилишда" ва дунёдаги мусулмон диндорларнинг ҳиссиётларини хафа қилишда айблади.

Француз товарларига бойкот эълон қилиш чақириғи узнетда ҳам шу кунда кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январ-август ойларида Франция ва Ўзбекистон ўртасида 169 миллион долларлик ташқи савдо алоқалари амалга оширилган. Французлардан тўғридан тўғри $89,6 млнлик товар ва хизматлар сотиб олинган. Франция Ўзбекистоннинг 20 та йирик ташқи савдо ҳамкорларидан бири саналади (19 ўринда).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан