Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда
11.11.2020 12:44,  
196

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга 21-модданинг “Аудиторлик ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмалари” янги таҳрири таклиф қилинмоқда. Унда аъзолик тартиби, раҳбарларнинг вазифалари, уларга талаблар белгиланади. 25-моддага “Аудитор малака сертификатини бекор қилиш” ўзгартиришлар киритилади. Улар сертификатни бекор қилиш асослари ва тартибини тартибга солади.
 
Norma’нинг ёзишича, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунда 16-модда тиббиёт буюмларни ишлаб чиқариш ва улгуржи реализация қилиш бўйича, шунингдек офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси бўйича фаолиятни лицензиялашни бекор қилишга тааллуқли 3 ва 4-қисмлар билан тўлдирилмоқда. Бундан ташқари, 21-1-моддани “Оптика (офтальмология тиббий буюмларини реализация қилиш пункти)” киритиш таклиф қилинмоқда.
 
“Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунда 3 ва 4-моддаларга малака сертификатини олиш, шунингдек профессионал жамоат бирлашмаларини аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Ушбу қонунни 5-1-модда “Риэлтор фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари” билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
 
Шунингдек, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги , “Марказий банк тўғрисида”ги, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги қонунларга, Солиқ кодексига ва бошқаларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан