Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаторасига учинчи кун: Ҳиндистонда жаҳон Covid-рекорди тинмай янгиланмоқда
24.04.2021 15:15,  
299

Ҳиндистонда, учинчи кундирки, коронавирусга чалинганлар сони бўйича глобал антирекорд қайд этилмоқда: бир сутканинг ўзида 346 786 киши касалликни юқтириб олган, 2,6 мингдан зиёд бемор вафот этган. Бу ҳақда «РИА Новости» ушбу мамлакат ССВга асосланиб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда 22 апрель куни — 314 835 нафар, 23 апрелда — 332 730 нафар Covid-беморлар аниқланганди.

Энг оғир вазият Махараштра штатида кузатиляпти: сутка давомида қарийб 67 минг киши коронавирус билан касалланган. Ушбу штатда вирусдан даволанаётганлар сони 693 минг нафардан ошади.

Пандемия авжига чиққан ҳудудлар қаторида, шунингдек, Уттар Прадеш (бир суткада 36 605 нафар бемор қайд этилган), Керала (28 447), Карнатака (26 962) штатлари ва Деҳли шаҳри (24 331) бор.

Шу пайтгача Ҳиндистонда 138 миллиондан зиёд инсон коронавирусга қарши эмланган.

Ҳиндистон COVID-19 қайд этилиши бўйича жаҳонда АҚШ (32,7 млн.)дан кейин иккинчи ўринда турибди — жами 16,6 млн. киши касалланган, вафот этганлар — 189 549 нафар, 2,5 млн.дан зиёд беморлар даволаняпти.

Шу пайтгача жаҳонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 1 миллиондан ошган мамлакатлар сони 25 тага етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан