Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси маҳаллалар Тошкентнинг Янги ҳаёт кичик тумани таркибига киради?
23.06.2020 09:44,  
733

Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисми янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақдаги ҳоким қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида “Янги ҳаёт” кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди

Тўлиқ ҳолда янги туман ҳудудига ўтаётган маҳаллалар — Ал-Фарғоний, «Виқор», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Йўлдош», «Чароғон», «Дўстлик», «Навқирон», «Олчазор», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги Чоштепа», «Хумо».

Ҳудудининг бир қисми янги туманга қўшилаётган маҳаллалар — «Дарё бўйи», «Қипчоқ», «Софдил», «Паст дархон», «Жўнариқ», «Чоштепа».

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларни ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги қонунга мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилигини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан