Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси вилоятда “свет” энг кўп ўчаётгани маълум бўлди
17.12.2020 05:18,  
1430

16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида электр энергиясидан энг кўп узилишлар бўлаётгани маълум қилинди. 

Унга кўра, Республикада энг кўп узилиш Сурхондарё вилоятида кузатилмоқда. Ҳуддуда бир кунда 7 соатгача электр энергияси берилмаяпти.

Йиғилишда таъкидланганидек, электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этган.

Энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган. Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан