Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайта ҳисоблашдан кейин Уханда коронавирус қурбонлари сони 50 фоизга ошди
17.04.2020 15:15,  
1576

Хитойнинг Ухан шаҳри маъмурлари Covid-19 бўйича статистикани янгилади. Коронавирусдан вафот этганлар сони 1290 тага ортиб 3859 тани ташкил этмоқда.

Жума куни тонгда Хитой соғлиқни сақлаш миллий қўмитаси коронавирус юқтирганлар ва ундан вафот этганлар бўйича янгиланган статистикани эълон қилди.

Аввалроқ, Уханда расман қайд этилган коронавирус ҳолатлари сони 50 008 та, вафот этганлар сони 2579 киши деб ҳисобга олинган эди.

Баёнотда айтилишича, «эпидемиянинг дастлабки босқичида бир қатор тиббиёт муассасалари касалликнинг тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун ягона ахборот тизимига ўз вақтида улана олмадилар, касалхоналар ҳаддан ташқари кўп эди ва тиббий ходимлар даволаниш билан машғул бўлдилар ва объектив равишда баъзи ҳисоботлар кечиктирилди, баъзи маълумотлар ўтказиб юборилган, баъзи маълумотлар хато».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан