Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайта тикланган MacBook Pro ноутбуклари арзонроқ нархда савдога чиқарилди
15.08.2020 13:16,  
412

Купертинолик корпорация ўзининг қайта тикланган қурилмаларини нисбатан арзон нархда сотиши билан ҳам маълум. Масалан, у аввалроқ Mac Pro 2019 (ёки Mac Pro 7.1) компьютерларини нақ 4000 долларгача чегирма билан савдога қўйган эди.

Apple энди ўзининг расмий сайтида бу йилги 13 дюймлик MacBook Pro ноутбукнинг қайта тикланганларини савдога чиқарди. Афсуски, улар орасида энг зўр – 10-авлод Intel процессорлилари йўқ, фақат саккизинчи авлод Intel Core i5 ҳамда Core i7 чипли лаптоплар бор. Лекин нархидаги фарқи 230 долларга тенг – бу пулга эса битта ҳамёнбоп смартфон олса бўлади.

Эслатиб ўтамиз: қайта тикланган қурилма – харидор кафолат бўйича қайтариб берган, заводга жўнатилган ва у ерда синчиклаб текширилиб, керакли деталлари, корпуси ва аккумулятори алмаштирилган гаджетдир. Бунақа девайслар ҳам, худди янгилари сингари, оригинал қадоқда, янги аксессуарлар ва бир йиллик кафолат билан сотилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан