Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
1.01.2022 13:32,  
229

Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиниб, қидирувда бўлган эркак АҚШда Интерпол линияси орқали қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси хабар берди.

Иккала мамлакат Интерпол бюролари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида қидирувда бўлган Т.А. Нью-Йоркдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди.

Қўлга олинган шахс Ўзбекистонга топширилди ва энди судда жавоб беради, дейилади хабарда.

У Жиноят кодексининг 135-моддасининг 3 қисмидаги (одам савдоси, жазо — 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан