Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғиз- тожик чегарасида яна отишма рўй берди
27.01.2022 21:49,  
312

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида чегарачилар ўртасида отишма юз берди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Қирғизистоннинг Боткен ва Исфана шаҳарларини боғловчи Боткен вилоятининг Тўрт-Кочо шаҳридаги йўлнинг бир қисмини бир томонлама ёпиб қўйган эди. Танг вазият юзага келгани муносабати билан қирғиз чегарачилари кучайтирилган хизмат режимига ўтказилди.

“Тожикистоннинг уч нафар ҳарбий хизматчиси ўқдан жароҳат олган ҳолда Исфара марказий клиникасига етказилди”, — дейилади хабарда.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Тожикистон билан чегарадаги кескин вазият муносабати билан тезкор штаб тузилди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон.

Агентлик маълумотларига кўра, чегарадаги вазиятнинг кескинлашиши натижасида Боткен вилоятининг бир қисми электр таъминотисиз қолган, электр тармоғи узилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан