Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Бош вазири коррупция можаролари сабаб истеъфо берди
15.06.2020 21:31,  
263

Қирғизистон ҳукумати раҳбари, Бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев радиочастоталарни сотиш билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат бошлиғи матбуот хизмати маълум қилди.

Абилгазиев ҳукуматга қарата йўлланаётган айбловлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг кўламда олиб борилаётган суриштирувлар сабаб қисқа муддатли таътил олишга қарор қилганини қайд этди.

“Мамлакат коронавирус инфекцияси ва унинг иқтисодиёт учун оқибатларига қарши курашаётган бугунги мураккаб шароитда, ҳукумат барқарор ишлаши ва фуқароларнинг тўлиқ ишончига эга бўлиши лозим, мавҳумлик эса ҳукуматнинг тўлақонлик ишига халақит қилади”, деди Абилгазиев.

“Ноаниқ вазият Ҳукуматнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилади. Шу нуқтаи назардан мен Қирғизистон Бош вазири лавозими мажбуриятларини зиммамдан соқит қилишим зарур, деган қарорга келдим”, - дейилади Абилгазиевнинг баёнотида.

Абилгазиев ушбу лавозимни 2018 йилдан бери эгаллаб келаётганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан