Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон ҳам лотин ёзувига ўтадими?
27.02.2020 12:38,  
306

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида Россия билан муносабатлари, мамлакатда рус тилининг ҳолати ва бошқа масалаларда ўз фикрини билдирди.

"Қирғизистон Конституциясида рус тили расмий тил сифатида белгиланган. Унинг мақоми шундай қолади ва ўзгармайди", - деди президент.

ТАСС журналистининг: "Баъзи қўшни давлатлар кириллдан лотин ёзувига ўтишди ёки ўтишмоқда. Қирғизистонда ҳам бу масала кун тартибидами?" деган саволига Сооронбай Жээнбеков шундай жавоб берди:

"Билишимча, бу масала бизда мустақилликнинг илк йилларида кўтарилган. Ўшандаёқ биp лотинга ўтмай тўғри иш қилганмиз. Ҳозир лотинга ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Республикамиз эришган фан ва маданият соҳасидаги ютуқлар кирилл ёзуви орқали халқимизга тарқаб бўлди".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан