Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон. “Мен қонуний президентман” – Сооронбай Жээнбеков
7.10.2020 11:22,  
1807

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда бўлаётган воқеалар унинг истеъфосига қаратилган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда арбоб Би-би-си қирғиз хизматига берган интервюсида айтиб ўтди, деб хабар қилади Akipress.

"Мен илгари, мурожаат қилганимда, воқеаларга ўз баҳомни берган эдим. Яна такрорлайман: буни ҳокимиятни ноқонуний босиб олиш деб биламан. Кечаги воқеалар кўрсатиб турибдики, митинг ва норозилик ҳаракатларига борганларнинг мақсади нафақат сайлов натижаларини бекор қилиш, балки вазиятни беқарорлаштиришдир. мамлакатда буни кўриш мумкин.

Бугун аён бўлдики, охир-оқибат барчаси менга лавозимни тарк этишга қаратилган. Ҳаммамиз кўриб турганимиздек, улар нафақат сайлов натижаларига қарши чиқишмоқда ... Эрталабдан биз мамлакатда икки марта содир бўлган воқеани бошдан кечиряпмиз (президент мамлакатда аввал бўлган инқилобларни назарда тутди – Sof.uz). Биз бунга яна қайтдик. Мен барча томонларни бунга чек қўйишга чақираман ", - деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков.

Шунингдек, арбоб ўзини мамлакатнинг қонуний президенти эканлигини таъкидлади.

"Мен қонуний президентман ва қонуний президент сифатида катта ролим бор. Мен уларни бирлаштиришим керак ва уларнинг ҳар бири билан музокаралар олиб боришга тайёр бўлишим керак. Бу менинг бурчим. Мен тайёрман", - деди у, музокара столига ўтирадими деган саволга жавоб бериб.

"Мен вазиятдан хавотирдаман. Бундай бўлмаслиги керак эди, лекин шундай бўлди. Буларнинг барчасидан чиқишимиз керак. Менинг асосий ролим барчани бирлаштиришдир", - дейди президент.

Аввалроқ, Сооронбай Жээнбеков Бишкекдаги тартибсизликлар ортидан баёнот бериб, намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олишган эди.

"Мен барча ватандошларимни тинчликни сақлашга ва провокатсион кучларнинг чақириқларига берилмасликка чақираман. Мамлакатимиз тинчлиги ва жамиятимиз хавфсизлиги энг муҳими. Мен барча кучларни мамлакат тақдирини сиёсий амбитсиялардан устун қўйишга ва ҳуқуқий майдонга қайтишга чақираман", - деган эди жаноб Жээнбеков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан