Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон муфтийси Сирдарёдаги офатда жабрланганларга ҳамдардлик билдирди
7.05.2020 11:17,  
150

Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максадбек Токтамушев жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда ҳолатда жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, муфтий ҳазрат телефон қилиб ўз қўллаб-қувватлови ва ҳамдардлигини билдирган.

Унда жумладан шундай дейилади:

Муборак Рамазон ойида Ўзбекистон аҳолиси, хусусан, сирдарёликлар бошига тушган мусибат Аллоҳ таолонинг бир синовидир. Қардош халқнинг ушбу ташвишларга қилган сабрлари учун Жаноби Ҳақ таоло улкан ажр-савоблар битсин. Ушбу офат оқибатлари тез орада арисин.

Биз қардош ўзбек халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

Аллоҳ таолонинг мадади ила бу оғирликларни ҳам ўзбек халқи ўзаро ҳамжиҳатликда бир тан-у бир жон бўлиб, албатта, енгиб ўтади. Аллоҳ таоло халқларимизни турли офат-балолардан асрасин”, деган муфтий Максадбек Токтамушев жаноблари ўзаро мулоқотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан