Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат давлат раҳбарининг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилган.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатга кўра, энди Жапаров ўз ташаббуси билан Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
Бундан ташқари, қонунда ҳукумат аъзосининг лавозимидан озод этилиши мумкин бўлган асослар кўрсатилган.
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари учун ҳам баъзи чекловлар мавжуд. Масалан, улар сайловолди ташвиқотлари пайтида тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана олмайди ва маъмурий ресурслардан фойдалана олмайди.
Май ойида Жапаров Қирғизистон Республикасининг янги конституциясига имзо чеккан эди. У ҳам давлат раҳбарининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади. Ҳужжатга мувофиқ, ҳукумат устидан назорат президент маъмурияти раҳбарига топширилди.