Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Қамбар-Ота ГЭСи қурилишига Ўзбекистонни жалб қилиш ниятида
25.02.2020 11:32,  
352

Қирғизистон мамлакатдаги энг йирик Қамбар-Ота гидроэлектрстанцияси қурилишини ўзи мустақил бошламоқчи. Шу билан бирга эҳтимолий сармоядорлар рўйхатида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда Миллий энергия холдинг раҳбари Айтмамат Назаров хабар қилди

Унинг айтишича, айни пайтда гидроэлектрстанциянинг техник-иқтисодий асослари тайёрлаб бўлинган, бир қатор сармоядорлар ва халқаро молиявий ташкилотлар билан музокаралар кетяпти. Хусусан, бу лойиҳада Ўзбекистон ва Қозоғистон вакилларининг иштирок этиши муҳокама этиляпти. 

“Ўйлашимча, тез орада лойиҳанинг бошланиши ҳақида эълон қиламиз. Унга миллий мақом беришни хоҳлаймиз. ГЭСнинг қуввати 1,86 ГВт бўлади, у йилига 6 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Ҳозирча ким сармоядор бўлишини кўриб чиқяпмиз. Лекин даставвал лойиҳани ўз кучимиз билан бошлаш, инфратузилма – йўллар, туннеллар, кўприклар ва қурилиш майдонини қуришни истаймиз”, деди Назаров. 

2017 йил Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёев ўз мамлакати Қамбар-Ота ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлигини айтганди. Бироқ унда аниқ муддат ва Ўзбекистон бу ГЭСнинг айнан қайси босқичида қатнашиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Айни кунларда Қирғизистон масъуллари берган ушбу баёнотга ҳали Ўзбекистон томони изоҳ бергани йўқ.

Янги гидроэлектрстанциянинг қуввати ҳозирда ишлаб турган Тўхтағул ГЭСидан бир ярим баравар ортиқ бўлади. Агар у CASA-1000 лойиҳасига уланса, станциянинг харажатлари 12 йилда қопланади. 

Қамбар-Ота гидроэлектрстанциясини 2012 йилдаёқ ишга тушириш режалаштирилган, ўшанда “Интер РАО” очиқ акциядорлик жамияти билан шартнома имзоланганди. Аммо 2015 йили Қирғизистон ҳукумати бирданига энергетика соҳасидаги иккита шартномани бекор қилиши билан бу лойиҳа тўхтаб қолди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан