Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда президент кортежи иштирокидаги ЙТҲда ҳалок бўлган шахс Садир Жапаровнинг шифокори бўлиб чиқди
6.06.2021 16:04,  
276

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кортежи билан содир бўлган автоҳалокатда давлат раҳбарини даволовчи шифокор ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиевнинг сўзларига кўра, вафот этган шифокор Илгиз Усубалиев 37 ёшда эди.

Илгари у Бишкек Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказида ортопед-травматолог бўлиб ишлаган, олти йил операция билан шуғулланган, кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тўққизинчи бўлимига ишга ўтган, охирги лавозими — Содир Жапаровнинг даволовчи шифокори бўлган.

«Маст ҳайдовчи катта тезликда пайдо бўлди, ичида президент бўлган биринчи машина ундан ўтиб кетишга улгурди, иккинчи машина ҳам қочишга уринди, аммо уддалай олмади, зарба унинг орқа ғилдирагига тегди, оқибатда машина кўп марта думалаб кетди. Усубалиев яшаб кетишга имкон бермайдиган жароҳатлар олгани маълум бўлди», — деди Бейшеналиев.

Унинг сўзларига кўра, ЙТҲда жабрланган яна уч киши Бишкек Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг нейротравма бўлимига олиб келинган, улардан бири якшанба куни, иккинчиси эса душанба куни операция қилинади.

Маълум бўлишича, марҳумнинг рафиқаси ва уч фарзанди бор.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги дафн маросимини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатди. Марҳумнинг оиласи ҳарбий хизматчи вафот этганида талаб қилинадиган барча имтиёзларни олади», — деб қўшимча қилди соғлиқни сақлаш вазири.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаровнинг кортежидаги машиналар 4 июнь куни Иссиқкўл денгизи ҳудудида ЙТҲ иштирокчиларига айланганди. Қирғизистон президенти матбуот хизмати ЙТҲга номаълум шахс бошқарувидаги енгил автомобилнинг тартибсиз ҳаракатлана бошлагани ва катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, кортеждаги машиналардан бирига урилгани сабаб бўлганини маълум қилди.

Жапаровнинг ўзига автоҳалокат оқибатида зарар етмаган. У воқеа юзага келган вақтда бошқа бир автомобиль ичида бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан