Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Қишлоқ қурилиш лойиҳа” ва “Оғир саноат лойиҳа” лойиҳа институтларидаги давлат улуши сотилади
28.10.2020 21:28,  
757

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат лойиҳа институтларини трансформация қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимизда йирик қурилиш корхоналари кўпайиб бормоқда. Уларни давлат лойиҳа институтлари билан кооперация орқали боғлаб, лойиҳалар сифатини ошириш, бошқарувни яхшилаш мўлжалланмоқда.

Биринчи бўлиб, намуна сифатида “Қишлоқ қурилиш лойиҳа”, “Оғир саноат лойиҳа”, “Георангмет ЛИТИ”, “Шаҳарсозлик ЛИТИ”, “Тош уй-жой ЛИТИ”, “Тошкeнт бошплан ЛИТИ” лойиҳа институтларида ушбу янги тизим жорий этилиши белгиланди. Лойиҳа институтларидаги давлат улуши кейинчалик ҳамкор қурилиш ташкилотларига сотилади.

Йиғилишда бозорлар билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан ишлаяпти, 210 таси эса паст рентабелли.

Бундай шароитда бозорларни ҳам савдо, ҳам дам олиш, ҳам кўнгилочар марказларга айлантириш яхши иқтисодий самара беради. Шу мақсадда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, инвесторлар ўртасида танлов эълон қилиниши айтилди. Танлов ғолибига энг яхши шартларда банк кредити ажратилади. Шунингдек, тадбиркор бозор даромадини ошириб, солиқ тушумлари ва иш ўринларини мунтазам кўпайтириб борса, унга бозорнинг давлат улушини бўлиб-бўлиб харид қилиш имконияти берилади.

Вилоят ҳокимларига бозор ва савдо мажмуаларини шу тарзда фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан