Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қишлоқ хўжалигида радиацион технологиялар жорий этилиши мумкин
16.04.2019 12:30,  
25

“Росатом” таркибига кирувчи "Русатом Хэлскеа" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Фанлар академияси қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳасида радиацион технологиялардан фойдаланиш ҳақида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу ҳужжат Шу кунларда Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган "Атомэкспо-2019" халқаро форуми доирасида имзоланди.

“Меморандум доирасида томонлар Ўзбекистн ядро физикаси институти ҳузурида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқариш майдончаси яратиш ва Ўзбекистонда радиоизотоплар ишлаб чиқаришни ва экспорт қилишни йўлга қўйишни назарда тутади”, - дейилган хабарда.

Меморандум, шунингдек,  Ўзбекистонда тиббий ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига радиацион ишлов бериш маркази ташкил қилишни назарда тутади.

“Замонавий радиацион технологиялардан фойдаланиш бизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга хизмат қилади”, - дейилган Энергетика вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, дунёнинг ривожланган мамлакатларида радиацион технологиялардан самарали фойдаланиб келинмоқда. Хусусан, маълум миқдорда радиацион ишлов берилганда уруғлар яхшироқ ўсиши, ҳаттоки эскирган уруғларда ҳам ўсиш қобилияти қайта тикланиши, маҳсулот ҳосилдорлиги 20-30 %га ошиши, қурт-қумусқаларга қарши самарали курашиши ҳамда маҳсулот тез бузилишининг олдини олиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2030 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган атом электр станцияси қуришга келишиб олишган эди. Айни дамда ушбу лойиҳа учун жой танлаш жараёни давом этмоқда. АЭС қурииши 2022 йилда бошланиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан