Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қизилқум бағрида янги дам олиш кластери ишга тушди (фото)
31.08.2020 10:19,  
303

30 август куни Ромитан тумани Варахша массивида “Bukhara Desert Oasis & SPA”  дам олиш масканининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тантанали тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг табрик сўзини ўқиб эшиттириш билан очиб берди.

Мазкур туристик мажмуа ушбу ҳудуднинг 10,0 гектар майдонини эгаллаган бўлиб, қўшимча 30,0 гектар майдонда агро-эко боғлар ва иссиқхоналар барпо этилган. Объектнинг биринчи босқичида 500 нафар, кейинги босқичларида эса бир вақтнинг ўзида минг нафардан ортиқ дам олувчилар ва сайёҳларни қабул қилиш имконияти яратилади. Эътиборлиси, бу сайёҳлик дам олиш маскани ишга тушгач ҳозирда 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, сайёҳлик объектида ўрта асрлардаги Бухоронинг тарихий манзаралари - Варахша терассаси, Сардоба, карвонсарой мажмуаси, пляж, ҳозирда 80 ўринга мўлжалланган ўтовлар, миллий ва Европа таомлари ресторанлари, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт ўйингоҳи, от спорти майдони, автотураргоҳ, квадрацикллар, от ва туяларда саёҳат, электромобил, Jeep каби транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади. Масканга ташриф буюрувчилар учун очиқ табиат қўйнида ажойиб театрлаштирилган томошалар ва кўнгилочар шоудастурлари намойиши йўлга қўйилган.

Таҳлилларга кўра, 2019 йилда Бухорога ташриф буюрган сайёҳлар оқими қарийб 3,5 бараварга кўпайган. Биргина хорижий туристлардан вилоят иқтисодига 130,0 млн. доллардан зиёд тушум кузатилган, бу эса 4 йил аввалги кўрсаткичга (25 млн.долл.) нисбатан 5 бараварга кўп демакдир.

Бухорода айни пайтда жами 366 та, шундан 151 та меҳмонхона, 36 та хостел,  179 та оилавий меҳмон уйлари фаолият юритмоқда. Нафақат, Бухоронинг тарихий қисми, балки қишлоқ туманлари ва чўл ҳудудларида ҳам туризм ривожи авж олмоқда.

Хусусан, Бухоро яқинидаги Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоғида яқинда иш бошлаган “Пляж туризми” маскани, Қорақир, Оғитма, Шўркўл, Зикри, Девхона, Хадича кўллари бўйида туризм объектлари ташкил этилгани, “Жайрон” экотуризм қўриқхонаси, Олот тузли сув ҳавзаси ва қум барханлари атрофида туристик хизматлар кириб келиши бунга ёрқин мисол бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан