Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қизим ҳижобда келишига рухсат берилмаса, отаси ўзини осиб қўяди»
19.02.2021 08:49,  
749

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган 233-рус мактаб директори рўмол ўраган қизларни мактабга киргизмаётгани айтилиб, уни тарқатиш сўралган хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ХТББ бунга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Олмазор туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Ҳозирда 233-сонли умумтаълим мактабида 1657 нафар ўқувчи таълим олмоқда, таълим рус тилида олиб борилади. Ижтимоий тармоқлар орқали расми кўрсатилган вояга етмаган қиз мактабнинг 3-синфи ўқувчиси бўлиб, жорий ўқув йилида пандемия сабабли ўқувчининг ота-онаси талаби билан ўқувчи ИИИ чоракка қадар масофавий шаклда таълим олган.

2021 йил 18 январ куни ўқув йилининг ИИИ чорак бошида ўқувчи қизнинг онаси мактабга келиб, қизи ҳижобга кирганлигини, дарсларда ҳижобда ўтиришига мактаб маъмуриятидан рухсат беришини сўраган. Акс ҳолда у вояга етмаган фарзандини дарсга юбормаслигини айтган.

Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчининг онасига, ҳар бир мактаб ўзининг тасдиқланган ички тартиб-қоидалар тўғрисидаги низомига амал қилган ҳолда муассасанинг фаолиятини ташкил этиши ҳақида тушунтирилган. Жумладан, ўқув-тарбия жараёнларининг ташкил этилиши юзасидан тасдиқланган низом асосида фаолият олиб бориши ва унда ўқувчилар кийиниш маданиятига риоя этилиши ҳам кўрсатиб ўтилганлиги, мактаб уставида белгиланган талабларга кўра, ота-оналар фарзандларини мажбурий таълимга жалб этиши шартлиги белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-боби («Таълим муассасаси ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш ва уларга қўйилган талаблар»)га асосан, Ўзбекистонда аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин конфессиялари ҳамда субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирилган. Мактаб биносидан ташқарисида эса вояга етмаган қизларнинг рўмол ўраб юришига мактаб маъмуриятининг ҳеч қандай эътирози йўқлиги айтилган.

Она мазкур жавобга қониқмасдан, агар қизим ҳижобда келишига рухсат берилмаса, унинг отаси ўзини осиб қўяди, деган таҳдид билан мактабдан фарзандини олиб чиқиб кетган.

«Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчининг ота-онасига фарзандини мактабга юборишини сўраб бир неча маротаба оғзаки мурожаат этилган. Натижа бўлмагач, ўқувчини мактабга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мактаб маъмурияти томонидан ёзма равишда ъҚичқириқ’ МФЙ ва участка профилактика нозирига мурожаат қилинган», — дейилади ХТББ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан