Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қон босимини дориларсиз қандай камайтириш мумкин?
16.02.2020 13:22,  
1264

Мюнхен техник университети профилактика ва спорт тиббиёти маркази директори ва Германия юрак фондининг илмий маслаҳат кенгаши аъзоси, кардиолог Мартин Холле Focus порталига ортиқча вазн, жисмоний машқлар етишмаслиги ва нотўғри овқатланиш юқори қон босимининг сабаби эканлигини айтди ва дори-дармонсиз қон босимини қандай тушириш ҳақида баъзи маслаҳатлар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар куни 15 дақиқалик пиёда юриш қон босимини симоб кўрсаткичининг бешдан саккизгача миллиметрга камайтиришга ёрдам беради. Бироқ, мутахассис қаттиқ толиққунча велосипед миниш ёки югуриш шарт эмаслиги ҳақида огоҳлантирган. У тоза ҳавода машқ қилишдан завқланишни маслаҳат берди.

Шифокор яна бир самарали усул сифатида колбаса, нон ва пишлоқ миқдорини камайтиришга чақирди. Уларнинг кардиолог сабзавот билан алмаштиришни таклиф қилди. Бундан ташқари, у кўп миқдордаги туз ҳам қон босимини ошириши мумкинлигини эслатди.

Рационни ўзгартириш килограмм камайишига ҳисса қўшади, бу шунингдек босимни бешдан ўн миллиметргача камайтириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан