Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қонида допинг аниқланган Руслан Нурудиновнинг Рио-2016 даги олтин медали олиб қўйиладими?
1.05.2020 16:31,  
365

Руслан Нурудинов Лондон-2012 олимпиадасида 105 кг вазн тоифасида 4-ўринни эгаллаганди. Мусобақа иштирокчиларининг допинг-тести 2018 йил қайта текширилиши натижасида спортчимиз анализида туринабол аниқланганди. 

Узоқ давом этган суриштирув ишларидан сўнг Нурудинов икки йил давомида мусобақаларда иштирок этишига тақиқ қўйилди. Ушбу муддат 2018 йилнинг 18 декабридан бошлаб ҳисобланади ва 2020 йилнинг 17 декабрида якунига етади дея хабар бермоқда оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати.

Эътиборли жиҳати, 2012 йилдан кейин ўтказилган мусобақалардаги натижалар ва медаллар спортчимиздан олиб қўйилмайди. Яъни Рио-2016 Олимпиадасида 105 кг вазн тоифасида Руслан қўлга киритган олтин медали, 2013 (олтин) ва 2014 йилги (кумуш) Жаҳон чемпионатлари ҳамда Осиё ўйинлари-2018 натижалари ҳам бекор қилинмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан