Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўқонда қайноғасини ўлдириб, хотинини пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди
15.07.2021 15:57,  
322

Қўқон шаҳрида рашк сабаб хотини ва унинг акасини пичоқлаб қўйган фуқарога суд ҳукми билан 18 йил қамоқ жазоси тайинланди, дея хабар берди «Дарё».

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 16 ноябрь куни Қўқон шаҳрида яшовчи И.Г. хонадонига меҳмонга келган қайноғаси Р.М. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг И.Г. қайноғасига хотинининг хиёнат қилаётганини билиб қолганини, бунинг оқибатида оиласида ҳар куни жанжал бўлаётганини айтиб, синглисини тўғри йўлга чақиришини сўраган.

Фуқаро Р.М. синглисининг тарафини олиб, куёви И.Г. билан жанжаллашган. Оқибатда И.Г. хонтахта устида турган бўш ароқ шишаси билан қайноғасининг бош қисмига урган. Шунингдек, ошхона пичоғи билан бўйин ва танасининг турли қисмларига жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

И.Г. қўлидаги ошхона пичоғи билан хотини О.Г.га ҳам жиддий тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукми билан И.Г. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) ҳамда 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан