Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонга юз нафар фарғоналик чорвадор фермер юборилди
7.01.2018 13:17,  
6

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги чорвачилик фермер хўжаликларидан 100 таси раҳбарини чорвадорлик қилиш учун Қорақалпоғистонга юборди. Бу ҳақда фарғоналик манбамиз хабар қилди.

Қорақалпоғистон томонидан Ш.Ғаниевга фарғоналик чорвадор фермер хўжаликларини ҳудудда фаолият кўрсатиши учун 10 минг гектар ер ажратгани хабар қилинмоқда. Фермерларнинг бир қисми 5 январь куни Қорақалпоғистонга самолётда йўл олди.

Қорақалпоғистонда ҳар бир меҳмон фермерга 100 гектардан ер ажратилади ва ўша ерда чорвачилик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланади. Фарғона вилоятига 10 минг гектар, Андижон вилоятига 5 минг гектар ер ажратилган. Вилоят раҳбарларининг айтишича, ерлар фермерларга ҳеч кандай тўловларсиз берилади.

Фарғона вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, Қорақалпоғистонга бориб чорвачилик қиладиган фермерларга 6% кредит ваъда қилинган. Бу анчайин фоизи паст кредит саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан