Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, ИИВ билан ҳамкорликда ер ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
22.04.2022 20:00,  
46

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, ИИВ билан ҳамкорликда ер ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2022 йил 18 апрель куни  фуқаро К.Т. ариза билан мурожаат қилиб, Нукус шаҳрида яшовчи Е.П. “Алланияз қаҳраман” маҳалласи ҳудудидан 73 сотих иссиқхона қуриш учун мўлжалланган қора ер майдонидан 9 сотих ер майдонини 170 млн. сўм эвазига сотмоқчилигини ва Республикада кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришга ишонтириб, пулларни талаб қилаётганлигини билдирган.

Мазкур аризага асосан, ўтказилган тезкор тадбирда, Е.П. аризачи К.Т. дан талаб қилган 170 млн. сўмнинг  80 млн. сўмини “Алланияз қаҳраман” маҳалласи ҳудудида олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Аниқланишича, Е.П.га бу ер майдони 15.06.2016 йилда Нукус шаҳар ҳокимининг қарори билан иссиқхона қуриш учун ажратилган, бироқ иссиқхона қурмасдан жами 6000 кв.м ер майдонини 4,5 сотихдан бўлиб сотиб юборган. 

Юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан