Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда 62 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди
30.06.2020 23:46,  
170

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи, 62 ёшли Б.Я. (эркак) жорий йил 10 июнь куни Қозоғистондан келганлиги сабабли Карантин марказига жойлаштирилган
15 июнь куни эса ҳамроҳ касалликлари туфайли Яккасарой туман шифохонасига ётқизилган. 

19 июнь куни унда коронавирус аниқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда ўтган кунлар давомида реанимация бўлимида бўлган. 

Унга юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги каби қатор касалликлар бўйича ташхис қўйилган. 
 
Бемор бундан аввал, охирги 5 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.
 
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи етакчи шифокорлар, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган. 

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан