Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда ҳайдовчига қўл кўтарадиган ЙПХ ходими бўйича маълумот берилди
22.05.2021 11:10,  
300

Ижтимоий тармоқда «Қорақалпоғистонда ҳайдовчига қўл кўтарадиган ЙПХ ходими» сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 май куни соат 11:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани, Нукус гузари кўчасида хизмат олиб бораётган ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Ешмурзаев томонидан ҳайдовчи Т.Б. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли транспорт воситаси пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатилган ва унга қоидабузарлик бўйича тушунтириш берилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи қоидабузарликни тан олмай қўл телефонига тасвирга олишни бошлаган вақтда, ҳайдовчининг отасиман деб таништирган фуқаро инспекторга автомобилнинг ҳужжатларини олиб бериб қоғоз баённомага расмийлаштиришни сўраган. Баённома расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи имзо қуйишдан бош тортган ва ЙПХ инспектори билан ҳайдовчи ўртасида низоли вазият келиб чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан