Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонлик эркак хотини ва 18 ёшли қизини ўлдириб қўйди
2.05.2021 16:30,  
2336

Қорақалпоғистонлик эркак ўз хотини ва қизини ўлдириб қўйди, дея хабар бермоқда Республика прокуратураси.

Қайд этилишича, 2021 йил 28 апрель куни соат 9:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Амударё тумани Ўрта қалъа қишлоғида яшовчи 1969 йилда туғилган А.Д. ва унинг 2003 йилда туғилган қизи Р.А.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни марҳум А.Д.нинг турмуш ўртоғи 1964 йилда туғилган Р.М. маст ҳолида ўзаро жанжал оқибатида содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» (қасддан икки ва ундан кўп одамни ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Р.М. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани судининг 2021 йил 29 апрель кунги ҳукми билан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан