Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш: натижалар қачон эълон қилинади?
20.02.2020 16:27,  
12931

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республика ОТМларига кўчириш бўйича ариза топшириш имконияти берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мурожаатлар учун ишга туширилган  @zamonaviytalim_bot манзилига энг кўп Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон  ОТМларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда. Вазирлик энг кўп берилаётган саволларга навбатдаги жавобларни эълон қилди.

Кўчириш бўйича ариза топширдим, натижаси қачон эълон қилинади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан республика бўйлаб ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан аризалар умумлаштириб борилади. Мурожаатлар сони кўплигини инобатга олган ҳолда, ҳужжат қабул қилиш шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди

Фуқаролар томонидан 2020 йил 15 февралгача топширилган ҳужжатлар, 2020 йил 25 февралига қадар умумлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади. 

Жорий йил 15 мартга қадар топширилган ҳужжатлар ҳам шу тартибда кўриб чиқилади.  

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни билан олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиш учун тавсия қилинади. 

Натижалар билан вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, қолаверса, Ҳудудий ишчи гуруҳлар орқали танишиш мумкин бўлади. 

Академик қарздор талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат бериладими?

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низомга кўра, бу ҳолатда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади, яъни ўқишни кўчиришга рухсат берилади.

Талаба қайси ОТМга ўқишини кўчирган бўлса, ўша ОТМда жорий семестр давомида академик қарздорликни бартараф этиши мумкин.

Кундузги таълимга ўқишга кўчириш мумкинми?

Мумкин. Бунда Ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг таҳсил олаётган таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда, республикадаги ОТМлар қуввати кўриб чиқилади. Агар хорижда талаба таҳсил оладиган таълим йўналиши бўйича маҳаллий ОТМда бўш жой бўлмаган тақдирда, кечки ва сиртқи таълим шакллари тавсия қилинади.

Эслатма: Қозоғистон, Қирғизистон  ва Тожикистон олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистонга кўчириш ихтиёрий бўлиб, Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан республика ОТМлари қуввати ва имкониятидан келиб чиқиб таълим шакли ва йўналиши таклиф қилинади. 

Якуний қарорни талаба ва унинг ота-онаси қабул қилади.  

Мавзуга доир: Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш: энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, Ҳудудий ишчи гуруҳларга фуқаролар томонидан қалбаки (сохта, ясама) ҳужжатлар топширилаётганини маълум қилди.

Ўқишини қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан кўчириш тўғрисида ариза топширган фуқароларнинг ҳужжатлари тўлиқ текширилади ва қалбаки ҳужжатлар аниқланган тақдирда талабаликка қабул қилинмайди ҳамда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан