Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшни мамлакатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда чеклов борми?
1.04.2020 17:58,  
434

АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда қуйидагилар маълум қилинди:

Бугунги кунда хорижий мамлакатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларини четга экспорт қилишда ҳеч қандай чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмас.

Россияга Қозоғистон ва Қирғизистон орқали транзит тарзида юк олиб ўтишда ҳам чеклов ва ўзгаришлар йўқ. Фақатгина юк машинаси ҳайдовчиларини чегара масканларида тана ҳарорати ўлчаниб, ўтказилмоқда.

Қозоғистондан 9 турдаги мева-сабзавотларни ташқарига экспорт қилмаслик бўйича чеклов киритилган. Булар жумласига ун, гречка, ўсимлик ёғи, шакар, картошка, сабзи, пиёз, карам ва редиска каби 9 хил маҳсулотлар киритилди.

Бу чеклов, Ўзбекистондан Россияга ёки Хитойга транзит бўлиб ўтаётган юкларга алоқаси йўқ.

Хитойга аввалгидек, 13 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни гилос, қовун, анор, майиз, ўрик қоқиси, ерёнғоқ, мош, ёнғоқ мағизи, ширин ва аччиқ ўрик мағизи, узум данаги, янги узилган аччиқ қалампир ва кунжут маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин.

Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Қирғизистоннинг Иркештом ва Тургарт ҳамда Қозоғистоннинг Хоргос ва Алашанкоу постлари орқали темир йўл ва автотранспортларда транзит сифатида олиб ўтилишига рухсат олинди.

“Даладан-экспортгача” занжирида тадбиркорларга кўмаклашиш ҳамда соҳада коррупциянинг олдини олиш мақсадида рухсат берувчи ва сертификация ҳужжатларини расмийлаштириш тўлиқ электрон тизимига ўтказилди ҳамда “Payme” тўлов тизими йўлга қўйилди.

Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи субъектлар билан тузиладиган шартномалар 100 фоиз онлайн-оферта усулига ўтказилди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида стационар карантин лабораториялари фаолияти йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан