Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди
14.12.2021 12:14,  
177

Бу ҳақда «Қўйлиқ» деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди — дея ёзмоқда 'Gazeta.uz' нашри.

«Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган... Мендаги маълумотга кўра, бозор бузилмайди», — деди у.

Сотувчи ва ишчилар 31 декабргача Food City`га кўчиш ҳақида огоҳлантириш хатларини олганини айтишмоқда. Хатда улар бозорни тарк этмаса, безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ўзбошимчалик моддалари билан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

Қодиржон Нормирзаевнинг ишонтиришича, огоҳлантириш хатлари маъмурият томонидан берилмаган. «Уни паттачи бергандир», — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан