Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ҳашарга чиқди (фото)
20.07.2019 14:48,  
10

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин «Биргаликда — Тоза Қозоғистон» экологик акцияси доирасида Қоянди сув омборини тозалаш ишларида қатнашди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси бош вазирининг расмий сайти хабар берди.

Экологик акция қатнашчиларига салом йўлларкан, бош вазир ушбу тадбирнинг аҳамиятига тўхталган ва барча ҳудудлар ҳокимлари, экология фаоллари, ёшлар ташкилотлари ва кўнгиллиларни мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чорлаган.

Акцияда 1 200 киши қатнашгани айтилмоқда. Ҳашарга Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, Нур-Султон шаҳри ва Ақмўла вилояти ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпуслар вакиллари, маҳаллий ижроия ҳокимиятидан вакиллар, талабалар, кўнгиллилар келган.

Мингдан ортиқ одам бир бўлиб, сув омбори қирғоқбўйи ҳудудларини тозалаб, махсус чиқинди қутиларини ўрнатишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан