Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ҳудудидан ўткир вирусли пневмония кириб келгани ростми?
23.07.2020 21:14,  
194

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

— Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳудудидан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келганлиги ва ўлганларнинг ҳам асосий қисми айнан шу касаллик билан оғриганлари тўғрисида хабарлар юрибди. Бу гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин?

— Расмий хабарларга кўра, июнь ойидан бошлаб Қозоғистонда янги турдаги номаълум пневмония авж олгани  ва ўлим ҳолатлари айнан шу пневмония сабабли ортган. 

Шунинг учун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун Қозоғистонга келиши кўзда тутилган. 

Эҳтимол коронавирусга чалинган  беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо Қозоғистонда пневмония чақирувчи янги ўткир  вирус  аниқланганлиги илмий лабораториялар тадқиқотлари асосида тасдиқланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан