Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АКТ вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон компанияларига таклиф билан чиқди
5.12.2021 09:38,  
201

АКТ вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон IТ-компанияларига Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларидан самаралироқ фойдаланадиган лойиҳаларга сармоя киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлар доиралари иштирокида Нур-Султон шаҳрида ўтказилган Ишбилармонлар кенгаши ва Бизнес-форумининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқида маълум қилган.

Шерзод Шерматов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан қабул қилинган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» Стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, бугунги кунга келиб 300 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилганлигини, жорий йил сўнгига қадар яна 189 лойиҳа амалиётга татбиқ қилинишини, 2022 йил охиригача эса 53 та лойиҳа ишга туширилишини қайд этди.

АКТ вазири, шунингдек, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, улар доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди:

  • аҳоли пунктларида тезкор ва қулай интернет хизматларини тақдим қилиш;
  • «Электрон ҳукумат» қамровини янада кенгайтириш;
  • малакали IT-кадрларни тайёрлаш;
  • IT-индустрия ва рақамли тадбиркорликни янада ривожлантириш.

АКТ вазири Қозоғистонда ҳам «Рақамли Қозоғистон» дастури амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратиб, юқорида таъкидланган йўналишлардаги устувор мақсадларга эришиш ва белгиланган вазифаларни амалга оширишда қозоғистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини, бу борада Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликдаги IT-лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинганлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан