Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон коронавирус эпидемияси пайтида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 734 млн доллар ажратди
16.03.2020 17:07,  
678

Қозоғистонда маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун камида 300 миллиард танга (734 млн доллар) маблағ ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали қилган мурожаатида айтиб ўтди.

«Биз бюджет харажатларини биз учун энг кўп фойда келтирадиган соҳаларга йўналтирамиз. Мамлакатимиз тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун камида 300 миллиард танга ажратилади», - деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан янги COVID-19 коронавируси пандемия деб эълон қилинганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистонда 2020 йил 16 март 08:00дан 2020 йил 15 апрел 07:00гача бўлган муддатда фавқулодда вазият жорий қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан