Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон коронавирусга қарши кураш чораларини қайта кучайтирмоқда
18.06.2020 10:27,  
268

Қостанай вилоятида магистрал йўлларда блок-постлар қайта ўрнатилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Вилоят аҳолиси минтақанинг периметри бўйлаб ўрнатилган йўл тўсиқларининг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда. Блок-постлар, полициянинг маълумотларига кўра, Қостанай-Рудний ва Қостанай-Аулиекўл автомобиль йўлларида ташкил этилган.

Вилоят ҳокими матбуот хизматининг хабар беришича, бугун вилоят тезкор штаб йиғилиши бўлиб ўтади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳам блок-постлар ўрнатилмоқда. Вилоятда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони ортиб бормоқда. «Коронавирус инфекцияси ўчоқлари аниқланган жойларда йўл тўсиқлари ўрнатилди», - деди маҳаллий полиция хизмати бошлиғининг ўринбосари Александр Розбах.

Полиция ва Петропавл санитария хизмати вакиллари савдо уйлари, бозорлар ва бошқа объектларда карантин чораларига риоя этилишини мониторинг қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан