Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон шифокорларнинг ўртача ойлигини 1200 доллардан оширмоқчи
17.10.2020 11:26,  
292

Қозоғистонда 2023 йилдан 2025 йилгача шифокорларнинг иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказининг бош директори Қанат Тўсекбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат соғлиқни сақлаш дастурига мувофиқ, шифокорларнинг йиллик иш ҳақини 2023 йилдан 2025 йилгача ошириш режалаштирилган. 2017 йилда шифокорларнинг маоши 98 минг тенгени (228 доллар) ташкил этган бўлса, бугунги кунда ўртача иш ҳақи 253 минг тенгени (590 доллар) ташкил қилмоқда.

2025 йилда биз шифокорларнинг ўртача иш ҳақини 550 мингга (1280 доллар) етказишни режалаштирмоқдамиз», деди – Қ.Тўсекбаев.

Унинг айтишича, 2018-2020 йилларда тиббиёт ходимларининг ўртача иш ҳақи ошади. Масалан, 2018 йилда уларнинг ўртача иш ҳақи 90 843 тангани ташкил этган бўлса, энди у 161 281 тангани ташкил этмоқда. Яъни, иш ҳақи 56 фоизга ошди.

Қайд этиш жоизки, Қозоғистон 4122 доимий врачга муҳтож. Хусусан, анестезиолог-реаниматологлар, терапевтлар, умумий амалиёт шифокорлари, лаборатория шифокорлари, акушер-гинекологлар, юқумли касалликлар бўйича шифокорлар етишмаяпти. Ҳамширалар учун эса 8583 та бўш иш ўринлари мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан