Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб, касалхонага ётқизилди
14.06.2020 16:55,  
149

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов коронавирус билан касалланган, дея хабар беради Kazinform. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Facebook саҳифасида ёзди.

«Дўстлар, сизларга нохуш хабар айтишга мажбурман. Мен коронавирусга топширган сўнгги синов натижаси ёмон чиқди ва менга касаллик ташхиси қўйилди. Афсуски, менда касаллик аломатлари сезиляпти, шунинг учун юқумли касалликлар шифохонасида бўламан.

Санитария талабларига қатъий риоя қилишимга қарамай, эпидемия мени четлаб ўтмади. Бу узоқдан ёки уйда ишлай олмайдиган ишчилар учун айниқса қийин. Сўнгги кунларда бир қатор минтақаларда, шу жумладан тадбиркорлар, корхоналар, тиббиёт ходимлари, давлат ва оммавий ахборот воситаларида юқтирганлар сони кўпаймоқда.

Ҳозир кўп одамлар глобал инқироз ва Қозоғистондаги пандемия сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Биз кўпинча шахсий учрашувлар ва минтақаларга хизмат сафарларига боришга мажбур бўламиз, бу ҳолда, албатта, COVID-19 билан касалланиш хавфи юқори», - деди соғлиқни сақлаш вазири.

Елжан Биртанов барча қозоғистонликларни «шахсий карантин» қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, касалликнинг олдини олишга алоҳида эътибор берилиши керак.

1. Ишда, машинада, кўчада, дўконда ва бошқа жойларда иложи борича одамлардан узоқроқ туринг;

2. Агар сиз офис ишчиси бўлсангиз, иложи борича уйдан ишлашга ҳаракат қилинг.

3. Қариндошларингиз ва дўстларингиз билан онлайн, видеоқўнғироқлар ва бошқа янги технологиялар орқали мулоқот қилинг;

4. Жамоат жойида ниқоб тақиб юринг;

5. Камида 20 сония давомида қўлингизни совун ва санитария воситаси билан ювинг;

6. Ўзингиз ва оилангизнинг ҳароратини тез-тез ўлчаб туринг.

«Агар ўзингизда заифлик, бош оғриғи, томоқ оғриғи, иситма каби аломатларни сезсангиз, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг», - деб огоҳлантирди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан