Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон таълим вазирлиги ўзбек талабаларининг оммавий кетиши юзасидан изоҳ берди
17.02.2020 15:47,  
1370

Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ўзбек талабаларининг оммавий равишда ватанларига қайтиши юзасидан изоҳ берди.

“Маълумки, сўнгги пайтларда Қозоғистон олийгоҳларига Қозоғистонда таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларидан ўзбек олийгоҳларга ўқишни кўчириш ҳақида аризалар келиб туша бошлади”, - дея ёзган Facebook'да Қозоғистон таълим ва фан вазирининг ўринбосари Мирас Дауленов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказган. Ўзбекистон томони талабаларнинг кетиши республикада олий таълим олишнинг кенгайтирилиши билан боғлиқлигини маълум қилган.

“Мавжуд маълумотларга кўра, нафақат мамлакатимиздаги талабалар, балки қатор қўшни мамлакатлардан ҳам ўзбек олийгоҳларига ўқишларини кўчиришмоқда. Дунёда олий таълим оммалашишининг ўсиши ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиши кузатилмоқда”, - дея таъкидлаган Дауленов.

Талабаларнинг ушбу “миграциясини” вазир ўринбосари табиий жараён деб атаган ва бу Қозоғистон олийгоҳларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига ишонтирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан