Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлаш учун Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам юборади
29.07.2021 06:41,  
70

Тожикистон ҳукумати тожик-афғон чегарасига туташ ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш учун Қозоғистондан ҳарбий-техник ёрдам олиш тўғрисида битим лойиҳасини имзолашга кўрсатма берди, деб ёзади Asia-Plus.

Тожикистон ҳукумати номидан ҳужжатни мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси имзолайди. Шартнома лойиҳасида айтилишича, Тожикистонга ҳарбий-техник ёрдам ҳарбий мулкни беғараз топшириш шаклида амалга оширилади.

«Ҳарбий мулкнинг номлари ва ҳажми ушбу шартнома имзоланганидан кейин 2 ой ичида икки давлатнинг ваколатли органлари томонидан дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштирилади», — дейилади лойиҳада.

Қабул қилинадиган ёрдам фақат тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ишлатилиши лозим. Ҳарбий техникани Душанбегача («Роҳати» темир йўл станциясигача) етказиб бериш Қозоғистон ҳукумати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

«Қозоғистон Республикасидан ўтказиладиган ҳарбий мулкни божхона расмийлаштируви ва декларацияси Евросиё Иқтисодий Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади», — дейилади шартнома лойиҳасида.

Ўтказиладиган ҳарбий мулк барча турдаги божлар, солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан