Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Қозоғистон ва Ўзбекистон 172 млн доллар эвазига автомобиль йўли қуради
25.12.2021 09:45,  
102

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қизилўрда—Учқудуқ автомобиль ва темир йўлини қуришга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигига таяниб, Spot хабар берди.

Томонлар бу борадаги тегишли келишувни декабрь ойида имзолаган.

Таъкидланишича, автомобиль йўлининг узунлиги 280 километрни ташкил этади. 2024—2025 йиллар давомида иқтисодий-техник асосини (ИЦ) ишлаб чиқиш, 2025 йилда эса йўлни икки-уч йил ичида қуришга кириш режалаштирилмоқда.

«Автомобиль йўлини қуришга, тахминан, 75 миллиард тенге (қарийб 172 миллион доллар) сарфланиши кутилмоқда, бунда 5 миллиард тенге (11,4 миллион доллар) ўтказиш пунктини қуришга йўналтирилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Автотрасса Қизилўрда—Жезқозғон—Павлодар—Россия чегараси халқаро коридорининг бир қисми бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон янги Қизилўрда—Учқудуқ темир йўл тармоғини қуриш ташаббусини илгари сурган. Қўшма ҳаракатлар режаси имзоланган, ИЦни ишлаб чиқиш бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш режа қилинмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бу икки мамлакатнинг темир йўлларни қуриш бўйича ягона режаси эмас. Аввалроқ туристик потенциални ошириш мақсадида 2021—2024 йиллар давомида 160 миллиард тенгега (367 миллион доллар) Туркистон—Чимкент—Тошкент юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи магистрални қуриш масаласи кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг энг йирик тарихий-маданий марказларини бирлаштиради, йўловчи ташиш ҳажми йилига 1,9 миллионга етказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан