Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ҳам коронавирус қайд этилди
13.03.2020 14:25,  
898

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди. Қайд этилишича, ҳозирги вақтда касалланишнинг иккита ҳолати аниқланган.

“Афсуски, қайта текширилган бугунги маълумот шундан далолат бермоқдаки, коронавирус тести натижаси ижобий бўлган. Бу Германиядан келган беморларда топилди”, — дея айтиб ўтди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири.

Билдирилишича, ушбу фуқаролар Олма отадаги юқумли касалликлар стационарида изоляция қилинган.

Қозоғистон ОАВ хабарларида айтилишича, коронавирус билан касалланган фуқаролардан бири 9 март куни мамлакатга келган. Иккинчиси — 12 мартда.

“Яна 73 йўловчи бўлган, рўйхатлар мавжуд. Улар кузатув остида қолмоқда. Биз уларни изоляцияга олиш бўйича ҳаракатларни бошлаяпмиз, яъни қидириб топиш ва карантинга жойлаштириш. Улар касал эмас, аммо 14 кун давомида карантинда қолади”, — деди Биртанов.

Таъкидланишича, иккинчи бортдаги одамлар, жумладан экипаж аъзолари, янги қарор амал қилгани туфайли, дарҳол карантинга жойлаштирилган. Улар мамлакат ҳудудига қўнганидан бери бутунлай изоляцияда экани айтилади.

Қозоғистон ҳудудида коронавирусга чалинган шахслар билан алоқада бўлганларни қидириб топиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан