Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги сайловлар якунланди
11.01.2021 11:44,  
221

Қозоғистонда парламент Мажилиси ва маҳаллий маслихатлар депутатлари сайлови якунланди, деб хабар беради Казинформ.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатнинг 12 вилоятида сайлов участкалари Нур-Султан вақти билан соат 20:00да, 5 та ҳудудда эса соат 21:00да ёпилган. Шундай қилиб, навбатдаги сайлов кампанияси муносабати билан очилган 12 та вилоятдаги 8141 та ва 5 та ҳудуддаги 1853 та сайлов участкалари ўз ишини якунлади.Бундан ташқари, сайловчилар Қозоғистоннинг 53 та хорижий давлатдаги ваколатхоналарида очилган 66 та сайлов участкасининг 10 тасида овоз беришди. Айни пайтда бошқа мамлакатларда овоз бериш ҳамон давом этмоқда. АҚШ ва Канададаги Қозоғистон фуқаролари 11 январ куни Нур-Султан вақти билан соат 07:00да овоз беришни тўхтатадилар.

Таъкидлаш жоизки, вилоятлар, республикага бўйсунувчи шаҳарлар ва пойтахт сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, соат 20:00га қадар рўйхатдаги жами сайловчиларнинг 63,1 фоизи овоз беришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан