Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги тошқин оқибатларини бартараф этишга Ўзбекистон ФВВдан 1475 ходим жалб қилинган
18.05.2020 11:26,  
147

Мақтааралда тинимсиз сув сўриб олиш ишлари олиб борилиши натижасида сув остида қолган ерлар ўтган кун давомида 1100 гектарга, жами 3100 гектарга камайди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб.

Нурлижол, Фирдавсий, Ўргебас, Достиқ ва Женис аҳоли пунктларидаги 1 030 та уй ҳовлисидан сув тўлиқ чиқариб юборилди. 56 ҳовли ва боғ участкалари ҳали ҳам сув остида.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари куну тун давом этмоқда. Бунга Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан жами 1475 киши, 219 та транспорт воситаси, 13 та сузиш воситаси ва 207 та мотопомпа жалб қилинган.

Бугунги кунга қадар 6,2 миллион кубометрдан ортиқ сув сўриб олинган. Жами 22 км вақтинчалик тўғонлар қурилди. 87 мингдан ортиқ қоп тахланиб, сувни буриб юбориш учун 3 та коллектор ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан