Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонликлар жабрланмаган
29.12.2021 21:51,  
47

Кеча маҳаллий вақт билан соат 21:40да Узинагаш қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Олма-ота — Бишкек трассасининг 105-км.да «Van Hool» русумли автобус ва «Mercedes-Benz Е» русумли автомобиль ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси маълумотига кўра, автобусдаги 33 йўловчидан 30 нафари мамлакатимиз фуқаролари бўлган.

Енгил машина ҳайдовчиси йўлни муз қоплагани сабабли бошқарувни йўқотиб, қарама қарши йўналишдан келаётган автобус билан тўқнашув содир бўлган.

Енгил машинада бўлган 6 йўловчидан 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 3 нафари эса турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Автобусда бўлганлардан фақат унинг ҳайдовчиси жароҳатланган.

Вазият зудлик билан Бош консулхона назоратига олиниб, ундаги барча ўзбекистонликлар хавфсиз тарзда Тошкентга жўнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан