Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистоннинг сув босган ҳудудларида хавфли балиқ топилди
20.05.2020 08:05,  
4521

Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида оқова сувлардаги балиқлар истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария назорати ва назорати қўмитасига асосланиб, Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

Ўзбекистондаги Сардоба сув омборининг тўғони бузилганидан сўнг Мақтарал тумани ҳудудига катта миқдордадаги сув билан балиқлар ҳам ўтишган эди. Балиқ намуналари 12 май куни ветеринария лабораториясига юборилди. Маълум қилинишича, ҳозирда Мақтаарал туманида балиқ ови тақиқланган. Балиқнинг ички органларида бактерияларнинг бир нечта турлари аниқланган.

“Биз экспертиза натижаларини олдик. Маълумотларга кўра, ҳаммага огоҳлантирамиз: сув босган жойларда балиқ овламанг. Балиқ овлаш фактини кузатиб борамиз, бундай ҳолатлар бўлмаслиги зарур“, — деди вилоят инспекциясининг балиқчилик бошқармаси бошлиғи Шакен Боранбай.

Айни дамда Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси оқава сувлардаги балиқларни йўқ қилишни бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан